date

Тер Штеген “Барселона”нинг асосий таркибига қайтмайди


“Барселона” дарвозабони Марк-Андре тер Штеген яқин вақтда жамоанинг асосий таркибидан жой олмайди. Германиялик посбон жароҳатидан фориғ бўлиб сафга қайтганига қарамай, “кўк-анорранглилар”нинг биринчи рақамли дарвозабони сифатида Жоан Гарсия қолмоқда.

Sport нашри хабарига кўра, ушбу ҳолат келгусида ҳам ўзгармайди: испаниялик дарвозабон Ла Лига ҳамда Чемпионлар лигаси учрашувларида майдонга тушади. Тер Штеген эса Войтсех Шченсны билан асосий захира дарвозабон мақоми учун рақобат олиб бориши керак бўлади.

Шунга қарамай, 33 ёшли, каталониялик гранд жамоа сардорининг расмий ўйинларда майдонга қайтиши яқин кунларда содир бўлиши мумкин. Эҳтимол, бош мураббий Ханс-Дитер Флик уни Испания Кубоги 1/16 финалида “Депортиво Гвадалахара”га қарши баҳсда майдонга туширади.

Учрашув сешанба куни бўлиб ўтади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Тер Штеген “Барселона”нинг асосий таркибига қайтмайди