Тибо Куртуа Реалнинг Алавес устидан ғалабасини баҳолади

Тибо Куртуа Реалнинг Алавес устидан ғалабасини баҳолади
Испания Ла Лигасининг 16-турида Мадриднинг "Реал" клуби сафарда "Алавес"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдан сўнг "қироллик" жамоаси дарвозабони Тибо Куртуа натижа юзасидан фикр билдирди.

"Бу мен учун Реал сафидаги 200-ғалаба. Ажойиб ютуқ.

Бу йили ҳам ғалаба қозонишда давом этишимиз керак. Ўтган ўйинда жамоа характер кўрсатди ва муҳим уч очкони олиб қайтди.

Ишлашда давом этамиз. Бу бизнинг энг яхши ўйинимиз бўлмади, аммо энг муҳими натижа", дея белгиялик посбоннинг сўзларини клуб матбуот хизмати келтирди.

17 та ўйиндан сўнг Хаби Алонсо бошчилигидаги жамоа 39 очко жамғарган ва Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар