Барселона Дортмунднинг Боруссиясидан Юлиан Рйерсонни кўзламоқда

Барселона Дортмунднинг Боруссиясидан Юлиан Рйерсонни кўзламоқда
Барселона ҳимоя чизиғини кучайтириш устида ишламоқда. Германиянинг Sky нашри хабарига кўра, каталонияликлар Дортмунднинг Боруссияси сафида тўп сураётган Юлиан Рйерсонга қизиқиш билдирмоқда.

Норвегиялик футболчининг асосий устунлиги — универсаллиги: у ҳимояда ҳам ўнг, ҳам чап қанотда ҳаракат қила олади. Манбага кўра, Барселона вакиллари аллақачон Рйерсоннинг томонлари билан дастлабки музокараларни ўтказган.

28 ёшли Юлиан Рйерсоннинг Дортмунднинг Боруссияси билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар