
А Сериянинг 15-турида "Рома" ўз майдонида "Комо"ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона гол иккинчи бўлимда киритилди.
Ўйиндан сўнг римликлар бош мураббийи Жан Пьеро Гаспертини жамоаси ҳаракатларини баҳолади: "Албатта, доим янада йирикроқ ва ишончлироқ ҳисобда ютишни хоҳлайсан. Бироқ бизга сўнгги зарба ва сўнгги пасда аниқлик етишмайапти.
Шунга қарамай, майдонда жамоа кўп имкониятлар яратди", — дея Гаспертини сўзларини Forzaroma.it келтирди. Кейинги турда "Рома" А Серия доирасида Турин "Ювентус"ига қарши майдонга тушади.
Ўйин шанба, 20-декабрь куни бўлиб ўтади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.