date

Флик тер Штегеннинг келажаги бўйича фикр билдирди


Каталониянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоанинг германиялик дарвозабони Марк-Андре тер Штегеннинг келажаги ҳақида гапирди. ОАВга кўра, посбон январ ойида клубини ўзгартириши мумкин.

“Бу унинг қарори бўлади. Биз бу масалани муҳокама қилдик.

Мен уни футболчи сифатида ҳурмат қиламан, у ажойиб дарвозабон. Тер Штеген олдида танлов турибди”, — дея Флик сўзларини ESPN келтирди.

Аввалроқ матбуотда тер Штеген трансферига Истанбулнинг “Бешикташ” клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Тер Штегеннинг “кўк-анорранглилар” билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.

Германиялик дарвозабоннинг бозор баҳоси 7 миллион еврога тенг.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Флик тер Штегеннинг келажаги бўйича фикр билдирди