
“Фиорентина” яна мураббий излашга мажбур бўлди: Паоло Ваноли клубдаги атиги бир ойлик ишидан сўнг жамоани тарк этиши кутилмоқда. Раҳбарият унинг ўрнига номзодлар рўйхатини шакллантирмоқда ва Тьяго Моттага ҳам таклиф билан чиққан.
Бироқ derbyderbyderby.it хабарига кўра, “Болонья” ва “Ювентус”нинг собиқ бош мураббийи вазиятни баҳолаб, жамоани айни шу мураккаб паллада қабул қилиб олишдан бош тортди. Эслатиб ўтамиз, “Фиорентина” А Сериянинг жорий мавсумида ҳали ғалаба қозонмаган.
Ўтган дам олиш кунлари клуб ўз майдонида “Верона”га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Кейинги турда флоренсияликлар уйда “Удинезе”ни қабул қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.