
Германия терма жамоаси ҳамда Мюнхеннинг “Бавария” клуби собиқ футболчиси Лотар Маттеус икки марказий ҳимоячи – Дайо Упамекано ва Нико Шлоттербекнинг ўйинини таққослади. Маттеуснинг таъкидлашича, Упамекано сўнгги пайтларда Мюнхенда сезиларли даражада ўсишга эришган, Шлоттербек эса Дортмунднинг “Боруссия”сида ҳам ривожланишда давом этган.
Шунга қарамай, Маттеус Упамеканони бироз тезроқ ва барқарорроқ ўйнаётган футболчи сифатида ажратиб кўрсатди. Унинг фикрича, Шлоттербек сўнгги учрашувларда хатоларга йўл қўя бошлаган.
“Танлашга тўғри келса, мен Дайони афзал кўраман”, – дея Маттеуснинг сўзларини Sky Sport келтирди. Бундеслиганинг 14-тури якунига кўра, “Бавария” турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди, Дортмунднинг “Боруссия”си эса учинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.