date

Лапорта Негрейра иши бўйича айбловларга муносабат билдирди


«Барселона» президенти Жоан Лапорта Негрейра иши юзасидан яна бир бор баёнот берди. Унинг таъкидлашича, клуб атрофидаги шов-шувлар Каталония жамоаси обрўсига атайлаб путур етказишга қаратилган.

Лапорта «Барселона» ҳеч қачон ҳакамликка таъсир ўтказиш орқали спорт устунлигига эришишни кўзламаганини қайд этди. Унинг айтишича, клуб мусобақалар натижаларини бошқариш ёки уларни манипуляция қилишга қаратилган ҳеч қандай ҳаракат қилмаган.

«Клуб ҳеч қачон мусобақа жараёнига таъсир қилиш ва устунлик олиш учун ҳеч қандай иш қилмаган. Кўриниб турибдики, бу клуб обрўсига зарар етказишни кўзлаган режалаштирилган кампаниядир», — дея Лапортанинг сўзларини Cadena SER келтирди.

Клуб раҳбари суд жараёнидан босим ва обрўсизлантириш воситаси сифатида фойдаланилаётганини, шу орқали жамоа тарихидаги энг муваффақиятли даврлардан бирини шубҳа остига қўйиш мақсади кўзланаётганини билдирди. Лапорта ўша йиллардаги ютуқлар майдондаги сифатли футбол ва ғалабалар эвазига қўлга киритилганини, майдон ташқарисидаги омиллар билан боғлиқ эмаслигини таъкидлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Лапорта Негрейра иши бўйича айбловларга муносабат билдирди