
«Спартак»нинг собиқ дарвозабони ва СССР терма жамоаси аъзоси Анзор Кавазашвили 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати нега бир вақтнинг ўзида уч мамлакатда ўтказилишини изоҳлади. У бу ҳақдаги фикрларини «Евро-Футбол.Ру» нашрига берган интервьюсида билдирди.
Кавазашвилининг таъкидлашича, турнирда иштирок этадиган жамоалар сони кескин ошгани сабабли мусобақани қабул қилиш учун бир нечта мамлакат бирлашган. «Ҳозир жаҳон чемпионатида жуда кўп жамоа қатнашади.
Шунинг учун турнирни ўтказишга уч давлат – Мексика, Канада ва АҚШ – қўшилди. Агар ФИФА битта давлатни танласа, у жаҳон чемпионатининг финал босқичини ўз вақтида ўтказишга улгурмайди.
Бу ерда масала, асосан, тижорат манфаатларига бориб тақалади», деди у. Маълумот учун, 2026 йилги жаҳон чемпионати тарихда илк бор уч мамлакат – АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтади.
Турнирда рекорд миқдорда, 48 та терма жамоа иштирок этади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.