
«Барселона»нинг марказий ҳимоячиси Роналд Араухо психологик муаммолар сабаб жамоа ихтиёридан вақтинча четлаштирилди. Уругвайлик футболчининг қийинчиликлари Чемпионлар лигасида «Челси»га қарши ўйинда (0:3) бошланган.
У мазкур учрашувнинг биринчи бўлимидёқ қизил карточка олиб, майдонни тарк этган. Клуб футболчига руҳий тикланиши учун дам беришга қарор қилган.
Managing Barca хабарига кўра, Араухо ҳолатидан хабардор бўлган бир гуруҳ «Барселона» футболчилари бош мураббий Ханс-Дитер Флик билан учрашиб, жамоадошига имкони борича тезроқ қийинчиликларни енгиб ўтишда қандай кўмак бериш мумкинлигини муҳокама қилган. Мураббийнинг фикрича, энг катта таянч майдондаги муваффақиятли натижалар бўлади: бу омадсизликларни тезроқ унутишга ва босимни камайтиришга ёрдам беради.
«Челси»дан учралган мағлубиятдан сўнг каталонияликлар кетма-кет беш ғалаба қайд этди. Араухонинг қачон жамоага қайтиши ҳозирча номаълум.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.