date

ЖАР терма жамоаси Россияга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказиши мумкин


Жанубий Африка Республикаси футбол федерацияси президенти Денни Жордан Россия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ташкил этиш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди. Унинг сўзларига кўра, бундай ўйин келаси йили ўтказилиши мумкин ва ЖАР томони таклифларга очиқ.

Бироқ ҳозирча Россия футбол иттифоқидан учрашув бўйича расмий таклиф келмаган, томонлар ўртасида мулоқот ҳам бўлмаган. Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси FIFA ва UEFAнинг қўшма қарори билан халқаро мусобақалардан четлаштирилган.

Валерий Карпин бошчилигидаги жамоа ҳозирда фақат ўртоқлик ўйинларида майдонга тушиши мумкин. Россия сўнгги назорат учрашувида Чилига 0:2 ҳисобида ютқазган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ЖАР терма жамоаси Россияга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказиши мумкин