
Килиан Мбаппе «Пари Сен-Жермен» билан иш ҳақи ва бонуслар бўйича юзага келган низода судда ғалаба қозонди. Париж меҳнат низолари бўйича суди «Реал» ҳужумчиси ва Франция терма жамоаси футболчиси фойдасига қарор чиқарди ҳамда француз клуби томонидан киритилган қарши даъволарни тўлиқ рад этди.
Бу ҳақда RMC Sport хабар берди. Манбага кўра, таътил пули тўловлари ҳам инобатга олинганда ПСЖнинг футболчи олдидаги умумий қарзи қарийб 61 миллион еврони ташкил этади.
Можаро 2024 йил сентябрида бошланган: ўшанда парижликлар Мбаппега 55 миллион евро тўлаб бериши белгиланган эди. Бироқ клуб мазкур қарорни бажаришдан бош тортб, уни судда қайта кўриб чиқишга уринган.
Шундан сўнг LFPнинг интизомий органлари футболчининг шикоятини кўриб чиқишни вақтинча тўхтатган. Молиявий талаблар билан бирга, Мбаппе аввалроқ ПСЖни 2023 йилда унга психологик босим ўтказганликда ва шартномани узайтиришга мажбурлашга уринганликда айблаган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.