date

Белоус ЖЧ-2026 форматини танқид қилди ва гуруҳлар ҳақида гапирди


Москванинг «Локомотив» клуби собиқ вице-президенти Юрий Белоус 2026 йилги жаҳон чемпионати форматiga муносабат билдирди. У гуруҳ босқичи учрашувлари бошланишидан олдин ҳам қайси жамоалар плей-оффга чиқиши тахминан маълум бўлиб қолишини таъкидлади.

«Ҳа, эътибор бердим: иштирокчи жамоалар сони жуда кўпайиб кетди. Энди ҳатто “ўлим гуруҳи” деган иборани ҳам ишлатиб бўлмайди.

Чунки гуруҳларда футбол йўналишини белгилаб берадиган жамоалар бўлмаган бир қатор терма жамоалар бор. Шунинг учун ҳозирдоқ қайси жамоалар гуруҳдан чиқиши кераклиги аниқ», деди Белоус.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги жаҳон чемпионати илк бор уч мамлакатда — АҚШ, Мексика ва Канадада ўтказилади. Турнирда рекорд миқдорда, яъни 48 та терма жамоа иштирок этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Белоус ЖЧ-2026 форматини танқид қилди ва гуруҳлар ҳақида гапирди