«Аякс» Такэхиро Томиясуни мавсум охиригача имзолади

Амстердамнинг «Аякс» клуби расмий равишда япониялик ҳимоячи Такэхиро Томиясуни сафига қўшиб олди. Ўнг қанотда ҳам, марказда ҳам ўйнай оладиган футболчи билан шартнома жорий мавсум якунига қадар тузилди.
Томиясу сўнгги уч мавсумни Лондоннинг «Арсенал» жамоасида ўтказди: у 2022 йил ёзида «Болонья»дан трансфер қилинган эди. Ўтган мавсумда футболчи тиззасидаги жиддий муаммолар сабаб деярли майдонга тушмади.
2025 йил ёзида эса «канонирлар» сафини тарк этиб, эркин агентга айланди. Жорий мавсумда «Аякс» Чемпионлар лигасида омадсиз иштирок этмоқда: жамоа турнир жадвалида уч очко билан аутсайдерлар қаторида.
Нидерландия чемпионатида эса амстердамликлар 29 очко билан учинчи ўринда бормоқда, етакчидан орқада қолиш 14 очкони ташкил этади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг