date

Гвардиола Жереми Докунунг йил охиригача сафдан чиққанини айтди


«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа вингери Жереми Доку жорий тақвим йилнинг қолган қисмида майдонга туша олмаслигини маълум қилди. «Докунунг қанча муддатга сафдан чиққанини аниқ билмайман.

Икки ёки уч ҳафта. Балки у янги йилда, 1-январ куни «Сандерленд»га қарши ўйинда майдонга қайтади», — дея Гвардиоланинг сўзларини клуб матбуот хизмати келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Доку бу мавсум «Сити» сафида 22 та ўйинда қатнашиб, 3 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. «Манчестер Сити» АПЛ чемпионлик пойгасида «Арсенал»нинг асосий таъқибчиларидан бири бўлиб, «Астон Вилла» ҳам бу гуруҳда тилга олинмоқда.

Ҳозир «шаҳарликлар» 34 очко билан иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадамдан атиги икки очко ортда қолган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола Жереми Докунунг йил охиригача сафдан чиққанини айтди