date

ПСЖ Мбаппе иши бўйича суд қарорига муносабат билдирди


ПСЖ Килиан Мбаппе билан боғлиқ меҳнат низоси юзасидан Париж судининг қароридан сўнг расмий баёнот эълон қилди. Клуб баёнотида ПСЖ суд ҳукмини қабул қилиши ва уни бажариши таъкидланган.

Шу билан бирга, парижликлар қарор устидан шикоят қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини маълум қилди. Клуб вакиллари ПСЖ доимо қонун доирасида ва тўғри йўл тутганини, келгусида ҳам айни тамойилларга содиқ қолишини қайд этди.

Баёнотда, шунингдек, ПСЖ энди бирлик ва жамоавий ютуқларга таянадиган келажакка эътибор қаратиши, футболчининг эса кейинги фаолиятида омад тилаши билдирилди. Аввалроқ томонлар талаблари кескин фарқ қилгани хабар қилинганди: Мбаппе 250 миллион евродан ортиқ маблағ тўланишини талаб қилган, ПСЖ эса футболчига нисбатан қарши молиявий даъволарни илгари сурган.

Суд якуний қарор чиқарди: ПСЖ Мбаппега 60 миллион евродан ортиқ маблағ тўлаши шарт.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ Мбаппе иши бўйича суд қарорига муносабат билдирди