Айтана Бонмати кетма-кет учинчи бор ФИФА мукофотини олди

“Барселона” ярим ҳимоячиси, Испания терма жамоаси аъзоси Айтана Бонмати яна энг юқори даражада эътироф этилди. ФИФА Бонматини 2025 йилнинг энг яхши футболчиси деб топди.
Бу мукофот испаниялик футболчи учун кетма-кет учинчи соврин бўлди. 2024/25 йилги мавсумда Бонмати “Барселона” билан Испания ички мусобақаларида тўлиқ тўпламни қўлга киритди: чемпионат, Испания кубоги ва Испания суперкубогида ғолиб чиқди.
Халқаро майдонда ҳам у юқори баҳоланди: Бонмати Чемпионлар лигаси ҳамда Евро-2025нинг энг яхши ўйинчиси деб эътироф этилди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг