
ПСЖ ҳужумчиси Усмон Дембеле ФИФА талқинига кўра 2025 йилнинг энг яхши футболчиси мукофотини олганидан сўнг фикр билдирди. 28 ёшли франсиялик футболчи ушбу соврин катта жамоавий меҳнат самарасига айланганини таъкидлади.
Дембеле жамоадошларининг ҳиссасини алоҳида қайд этиб, оиласига ва ажойиб мавсум ўтказган ПСЖ клубига миннатдорлик билдирди. Унинг сўзларига кўра, тинимсиз меҳнат ва ҳар кунги фидойилик муносиб натижа келтирган.
"Машаqqatли меҳнат ўз самарасини беради. Оиламга, жамоадошларимга ва фантастик йил ўтказган ПСЖга раҳмат", деди Дембеле.
Ўтган мавсумда Дембеле ПСЖ билан Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан ташқари деярли барча совринларни қўлга киритди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.