
64 ёшли “Ливерпул” афсонаси Иан Раш реанимация бўлимига ётқизилгани ва сунъий нафас олдириш аппаратига уланганини аввалроқ хабар қилгандик. The Guardian нашрининг маълум қилишича, у энди Честер шаҳридаги шифохонадан жавоб берилди.
Уэлслик собиқ ҳужумчи уйига, яқинлари бағрига қайтди ва Рождество байрамини оила даврасида кутиб олишга тайёрланади. “Ливерпул” матбуот хизмати Рашни даволаган шифокорларга миннатдорлик билдирди: “Клубимиз афсонаси ва махсус вакилимизга кўрсатилган сифатли даволаниш учун раҳмат”, дейилади баёнотда.
Раш фаолияти давомида “Ливерпул”дан ташқари Турин “Ювентус”ида ҳам бир мавсум тўп сурган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.