
Манчестер Юнайтед раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Бруну Фернандешнинг ўтган ёзда клуб у билан хайрлашишга тайёр бўлгани ҳақидаги сўзларини тасдиқламади. Аввалроқ португалиялик футболчи эҳтимолий кетиши клуб учун муаммо бўлмайдигандек таассурот олганини, бундай ишоралар уни ранжитганини айтганди.
Бироқ клуб ичидаги манбалар раҳбарият позицияси бошқача бўлганини таъкидламоқда. Журналист Бен Жейкобс хабарига кўра, Манчестер Юнайтед Фернандешни сотишни кўриб чиқмаган ва дастлабдан ҳамкорликни давом эттириш ниятида бўлган.
Қайд этилишича, ярим ҳимоячига Саудия Арабистонининг Ал-Ҳилол клуби қизиқиш билдирган. Шунга қарамай, Манчестер Юнайтед раҳбарияти жамоанинг асосий футболчиларидан бирини қўйиб юбормаслигини билдирган.
Фернандеш клубнинг узоқ муддатли лойиҳасида муҳим фигура сифатида кўрилишида давом этмоқда. Эслатиб ўтамиз, Бруну Фернандеш аввалроқ “Мен ҳеч қачон пулни мезон қилмаганман”, дея Манчестер Юнайтедни тарк этиши мумкин бўлганини ҳам тилга олганди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.