Эстевао «Ньюкасл»га қарши ўйинни ўтказиб юборади

Эстевао «Ньюкасл»га қарши ўйинни ўтказиб юборади
Қисқача

«Челси» ҳужумчиси Эстевао мушак жароҳати сабаб APЛнинг 16-турида «Нюкасл»га қарши ўйинда майдонга туша олмайди. 18 ёшли футболчининг сафга қайтиш муддати ҳозирча номаълум, у охирги бор 13 декабр куни «Эвертон»га қарши баҳсда ўйнаган. «Челси» кеча Англия Лигаси кубоги чорак финалида «Кардифф Сити»ни сафарда 3:1 ҳисобида мағлуб этди, бироқ Эстевао учрашувда иштирок этмади.

«Челси»нинг бразилиялик ҳужумчиси Эстевао АПЛнинг 16-тури доирасида «Ньюкасл»га қарши учрашувда майдонга туша олмайди. Футболчи мушак жароҳати олгани айтилмоқда.

Унинг сафга қайтиш муддати ҳозирча эълон қилинмаган, бироқ яқин ҳафта охирида жамоасига ёрдам бера олмаслигини инсайдер Фабрицио Романо хабар қилди. Эслатиб ўтамиз, кеча «Челси» Англия Лигаси кубоги чорак финалида сафарда «Кардифф Сити»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Бразилиялик ҳужумчи ўша баҳсда иштирок этмади. 18 ёшли, қиймати 80 млн евроға баҳоланаётган Эстевао охирги бор 13 декабр куни «Эвертон»га қарши учрашувда майдонга тушган, у 81-дақиқада захирадан ўйинга қўшилган.

2025/2026 йилги мавсумда Эстевао «Челси»га ўтишидан аввал Бразилиядаги ўйинларини ҳам қўшиб ҳисоблаганда 58 учрашувда қатнашиб, 17 гол урди ва 6 та голли узатма берди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар