date

Нигерия ДР Конго устидан FIFAга расмий шикоят киритди


Нигерия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш ўйинида ДР Конгога ютқазганидан сўнг рақиб жамоа бўйича FIFAга расмий шикоят билан мурожаат қилди. Эслатиб ўтамиз, учрашувнинг асосий ва қўшимча вақти 1:1 ҳисобида якунланган, пенальтилар сериясида эса ДР Конго 5:4 ҳисобида устун келган.

ESPN хабарига кўра, Нигерия шикоятида ДР Конго таркибидаги айрим футболчилар — 6 тадан 9 тагача ўйинчи — икки фуқароликка эга экани таъкидланган. Нигерияликлар буни ДР Конго қонунчилиги тақиқлаши мумкинлигини қайд этган.

Қайд этилишича, мазкур футболчилар Европада туғилган ва ватанга кўчиб келганидан кейин ҳам туғилган жойида берилган паспортлардан воз кечмаган. Шу сабабли учрашув натижаси қайта кўриб чиқилиши эҳтимоли бор.

Агар ДР Конго дисквалификация қилинса, қитъалараро плей-офф босқичига Нигерия йўл олиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Нигерия ДР Конго устидан FIFAга расмий шикоят киритди