
«Бавария» ҳужумчиси Гарри Кейн клубни тарк этишни режалаштирмаяпти. Англиялик футболчининг амалдаги шартномасида Премьер-лига клубларига уни нисбатан арзонроқ нархда сотиб олиш имконини берувчи товон пули банди мавжуд бўлса-да, ҳозирча форвард ватанга қайтиш ниятида эмас.
Sport Bild хабарига кўра, «Бавария» ва Кейн ўртасида шартномани узайтириш бўйича музокаралар ёзда, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланганидан кўп ўтмай ўтказилиши режалаштирилган. 32 ёшли футболчининг Мюнхен гранди билан амалдаги битими 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.
Жорий мавсумда «Тоттенхем»нинг собиқ саркардоси Вэнсан Компани жамоаси сафида 24 ўйинда 29 гол урди ва 3 голли узатма амалга оширди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.