
Британия бош вазири Кир Стармер 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати ўйинларига чипта нархлари юзасидан фикр билдирди. Аввалроқ Европа футбол мухлислари ассосиацияси (FSE) нархларни ҳаддан ташқари юқори, деб атаб, чипталар савдосини тўхтатиш ва нархлаш сиёсатини қайта кўриб чиқишни талаб қилган эди.
Хабарларга кўра, энг арзон чипталарнинг бошланғич нархи бир неча минг доллардан бошланган. Шундан сўнг ФИФА чипталар қийматини ўнлаб баробарга пасайтиришга ваъда бергани маълум бўлди.
Стармер ижтимоий тармоқлардаги баёнотида: "Бир вақтлар чипта олиш учун пул йиғган одам сифатида ФИФАни чипталарни янада ҳамёнбоп қилиш учун кўпроқ иш қилишга чақираман. Жаҳон чемпионати ушбу ўйинни алоҳида қиладиган ҳақиқий мухлислардан узилиб қолмаслиги керак", деб ёзди.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 тарихда илк бор бир вақтнинг ўзида уч давлатда — АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Турнир илк марта 32 эмас, 48 та терма жамоа иштирокида ўтказилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.