
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони FIFA талқинидаги “Йилнинг энг яхши футболчиси” номинациясида кимларга овоз бергани маълум бўлди. The Best мукофоти “ПСЖ” ҳужумчиси Усмон Дембелега насиб этган бўлса-да, Скалони ўзининг учлик рўйхатига амалдаги “Олтин тўп” соҳибини киритмади.
Скалони рейтингида биринчи ўринни Мадриднинг “Реал” клуби футболчиси Килиан Мбаппе эгаллади. Иккинчи ва учинчи поғоналарга эса “Барселона” вакиллари Педри ҳамда Ламин Ямал жойлаштирилди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил декабрида Қатар жаҳон чемпионати финалида Франция ва Аргентина терма жамоалари тўқнаш келган, Мбаппе ўша учрашувда хет-трик қайд этган эди. Шунга қарамай, Лионель Скалонининг жамоаси пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, мундиал кубогини қўлга киритган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.