
Мюнхеннинг “Бавария” клубида тўп сураётган ҳужумкор ярим ҳимоячи Леннарт Карл яқин орада Германия терма жамоасида дебют қилиши мумкин. 17 ёшли футболчи жорий мавсумда “Бавария” сафида ёрқин ўйин намойиш этмоқда.
Бош мураббий Венсан Компани уни тобора кўпроқ асосий таркибда майдонга туширмоқда ва Карл мунтазам равишда самарали ҳаракатлари билан ажралиб турибди. Sport Bild хабарига кўра, Германия миллий жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн ҳозирча Карл билан терма жамоага эҳтимолий чақирув масаласини муҳокама қилмаган.
Бироқ футболчи сўнгги ойлар даражасида ўйнашда давом этса, бундай чақирув узоқ куттирмаслиги айтиламоқда. Леннарт Карл жорий мавсумда “Бавария” либосида 20 учрашувда 6 гол урди ва 2 голли пас берди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.