
TEAMtalk хабарига кўра, «Борнмут» бош мураббийи Андони Ираола «Манчестер Сити»нинг қисқа рўйхатидан ўрин олган. Манбада айтилишича, клуб Ираолани диққат билан кузатиб бормоқда ва уни Хосеп Гвардиоланинг потенциал ўринбосари сифатида кўриб чиқмоқда.
Бироқ «шаҳарликлар» лагерда Гвардиоланинг яқин вақт ичида жамоани тарк этиши кутилмаяпти. Шунингдек, «Манчестер Сити» раҳбарияти фақат Ираола билан чекланмай, «Бавария» вакили Венсан Компанини ҳам номзодлар қаторида кўриб чиқаётгани таъкидланган.
Гвардиола «Манчестер Сити»ни 2016 йилдан бери бошқариб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2026/27 йилги мавсум якунигача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.