date

Спаллетти «Ювентус» учун Хёйбьергни танлади


30 ёшли даниялик ярим ҳимоячи Пьер-Эмиль Хёйбьерг Франция чемпионатида «Марсель» сафида тўп сурмоқда ва у фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириш имкониятига эга. Gazzetta dello Sport хабарига кўра, тажрибали хавбекни таркибига қўшиб олишга Туриннинг «Ювентус» клуби қизиқиш билдирмоқда.

Манбага кўра, трансфер ташаббускори сифатида «кекса синьора» бош мураббийи Лучано Спаллетти тилга олинмоқда. Келишув январ ойидаги трансфер ойнасида расмийлаштирилиши мумкин.

Хёйбьергнинг прованс клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Ярим ҳимоячининг бозор қиймати 18 миллион еврога баҳоланмоқда.

Жорий мавсум Франция Лигасида Хёйбьерг 14 учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Спаллетти «Ювентус» учун Хёйбьергни танлади