
Спорт шарҳловчиси Геннадий Орлов Мадриднинг "Реал" клуби сафида тўп сураётган франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппенинг савияси ҳақида фикр билдирди. Орлов "Радио Зенит" эфирида Мбаппени Тьерри Анрига қиёслади: "Мбаппе — жуда ёрқин футболчи.
Анри ҳам шунга ўхшарди: тезлиги бир хил, жойидан туриб ҳам рақибдан қочиб кетарди. Аммо бу йигит — улкан истеъдод!
Кейин нима бўлишини кўрамиз", деди у. 26 ёшли Мбаппе "қироллик клуби" сафига 2024 йил ёзида қўшилди.
Унинг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2029 йил июн ойининг охиригача мўлжалланган. Футболчининг бозор қиймати 200 миллион еврога баҳоланмоқда.
Испания чемпионатининг жорий мавсумида Мбаппе 17 ўйинда майдонга тушиб, 17 гол урди ва 4 голли узатма амалга оширди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.