date

Барселона Ханс-Дитер Флик билан шартномани узайтирмоқчи


Барселона раҳбарияти жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Фликнинг келажаги бўйича қарор қабул қилди. Sport Bild хабарига кўра, каталонияликлар германиялик мутахассис билан амалдаги шартномани муддатидан аввал узайтиришни режалаштирмоқда.

Манбага кўра, клуб президенти Жоан Лапортанинг ғояси Флик билан 2028 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган янги келишувни имзолашдан иборат. Эслатиб ўтамиз, май ойида Флик Барселона билан шартномасини 2026/2027 йилги мавсум якунигача узайтирганди.

Айни пайтда Барселона Испания чемпионати турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги Реал тўрт очкога орқада қолмоқда.

Барселона навбатдаги учрашувини 21 декабр куни Ла Лигада сафарда Вильярреалга қарши ўтказади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Барселона Ханс-Дитер Флик билан шартномани узайтирмоқчи