
“Бавария” ярим ҳимоячиси Жамал Мусиала жамоа билан машғулотларга қайтди. Бу хабарни мюнхенликлар ҳужумчиси Гарри Кейн изоҳлади.
Эслатиб ўтамиз, Мусиала ёзда кичик болдир суягини синдириб олган ва тўпиқ бўғинини чиқарган эди. Шу сабабли у қарийб ярим йил давомида майдонга туша олмади.
“Унинг қайтганидан жуда хурсандман. Ўтган мавсум охиридаги илк жароҳатидан аввал ҳам мен кўп бор у жамоамиздаги энг яхши футболчи, деб ўйлаганман”, — дея Кейннинг сўзларини Sky Sports Germany келтиради.
Кейн Мусиалага узоқ танаффусдан сўнг оптимал спорт формасига қайтиш учун вақт керак бўлишини ҳам таъкидлади. Якшанба куни “Бавария” Германия чемпионатининг 15-тури доирасида “Хайденхайм”га қарши майдонга тушади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.