date

Сергей Ташуев Беларусь терма жамоаси шорт-листида борлигини айтди


Таниқли мураббий Сергей Ташуев Беларусь миллий терма жамоаси бош мураббийлиги учун кўриб чиқилаётган номзодлар рўйхатидан жой олганини маълум қилди. «Билишимча, мен шорт-листдаман, аммо ҳозирча менга ҳеч ким мурожаат қилгани йўқ.

Гаплашадиган нарса йўқ, лекин Беларусьда мен катта из қолдирганман. Номзод сифатида тилга олинаяпман, холос», дея Ташуевнинг сўзларини келтиради «РБ Спорт».

Шу билан бирга, мутахассис агар расмий таклиф бўлса, уни кўриб чиқишга тайёрлигини таъкидлади. Унинг айтишича, миллий жамоа билан ишлаш унга қизиқ.

Сергей Ташуев ярим йилдан ортиқ вақтдан бери мураббийлик фаолиятини олиб бормаяпти. Баҳор охирида у «Ахмат» клубини тарк этган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Сергей Ташуев Беларусь терма жамоаси шорт-листида борлигини айтди