Фабио Силва «Бетис»га ўтишга жуда яқин турибди

Қисқача
Фабио Силванинг вакиллари ва «Betis» ўртасидаги музокаралар анча илгарилаган. Испания клуби 23 ёшли португалиялик ҳужумчини қишки трансфер ойнасида сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишни режалаштирмоқда. «Боруссия» бу вариантга очиқ, бироқ шартноманинг айрим бандлари ҳали келишилмаган. Силва жорий мавсумда 15 учрашувда 1 гол уриб, 3 та голга узатма берган, унинг бозор қиймати 28 миллион еврога баҳоланмоқда.
Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Фабио Силванинг вакиллари ва Испаниянинг «Бетис» клуби ўртасидаги музокаралар анча илгарилаган. Бу ҳақда sky-sport.ch хабар берди.
Манбага кўра, андалусияликлар 23 ёшли португалиялик футболчини қишки трансфер ойнасида сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш бўйича келишувга эришмоқчи. «Боруссия» раҳбарияти бундай вариантга очиқ, бироқ шартноманинг айрим бандлари ҳали якуний келишилмаган.
Фабио Силва ўзи учун Ла Лигада ўйнаш истиқболини ижобий баҳолаган. Аввалроқ футболчига Италиянинг «Рома» клуби жиддий қизиқиш билдирган, аммо ҳозир римликларнинг уни таркибига қўшиб олиш имконияти кескин камайган.
Жорий мавсумда Силва 15 учрашувда (348 дақиқа) майдонга тушиб, 1 гол урди ва 3 голга узатма берди. Унинг бозор қиймати 28 миллион еврога баҳоланмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Манбага кўра, андалусияликлар 23 ёшли португалиялик футболчини қишки трансфер ойнасида сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш бўйича келишувга эришмоқчи. «Боруссия» раҳбарияти бундай вариантга очиқ, бироқ шартноманинг айрим бандлари ҳали якуний келишилмаган.
Фабио Силва ўзи учун Ла Лигада ўйнаш истиқболини ижобий баҳолаган. Аввалроқ футболчига Италиянинг «Рома» клуби жиддий қизиқиш билдирган, аммо ҳозир римликларнинг уни таркибига қўшиб олиш имконияти кескин камайган.
Жорий мавсумда Силва 15 учрашувда (348 дақиқа) майдонга тушиб, 1 гол урди ва 3 голга узатма берди. Унинг бозор қиймати 28 миллион еврога баҳоланмоқда.
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг






























Изоҳлар 0
…