date

Арсенал Реал ҳимоячиси Виктор Валдепеньясни кузатмоқда


Лондоннинг "Арсенал" клуби бир муддатдан бери Мадриднинг "Реал" жамоаси ҳимоячиси Виктор Валдепеньясни кузатиб келмоқда. 19 ёшли футболчи ўтган ҳафта охирида "қаймоқранглилар"нинг асосий таркибида илк бор майдонга тушди.

Transfer News Live ESPN Deportesга таяниб хабар беришича, Валдепеньяс "Арсенал" радарида қолмоқда. Лондон клуби ёш ҳимоячини келаси ёзги трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олишни режалаштирган.

Transfermarkt портали Виктор Валдепеньяснинг бозор қийматини 500 минг еврога баҳоламоқда. Асосий жамоа сафидаги дебютидан сўнг унинг нархи яқин вақт ичида ошиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ҳафта охирида "Реал" сафарда "Алавес"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Мадридликлар сафида голларни Килиан Мбаппе ва Родриго урди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Арсенал Реал ҳимоячиси Виктор Валдепеньясни кузатмоқда