date

Флик «Барселона»даги махфий маълумотларни сиздирган футболчини аниқлади

Флик «Барселона»даги махфий маълумотларни сиздирган футболчини аниқлади

Каталониянинг «Барселона» клубида ички интизом билан боғлиқ жиддий ҳолат юзага келди. Жамоа бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик клуб ичидаги махфий маълумотларни оммавий ахборот воситаларига етказиб келган футболчини аниқлагани маълум бўлди.

COPE нашри журналисти Виктор Наварронинг ижтимоий тармоқ Х’да ёзишича, бу ҳолат яқин вақт ичида фош этилган. Бироқ ҳозирча на мазкур футболчининг исми, на матбуотга сиздирилган маълумотларнинг аниқ мазмуни очиқланмаган. Шу сабабли клуб ичидаги вазият атрофида турли тахминлар пайдо бўлмоқда.

Манбаларга кўра, Флик жамоада тартиб ва ишонч муҳитини сақлашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Шу боис ички маълумотларни тарқатиш каби ҳолатлар қатъий назоратга олинган. Мураббий бундай ҳаракатлар жамоа бирдамлиги ва мусобақадаги барқарорликка салбий таъсир кўрсатишини яхши англайди.

Айни пайтда «Барселона» Ла Лиганинг 17-туридан кейин турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. Каталонияликлар энг яқин таъқибчи — Мадриднинг «Реал» клубидан тўрт очколик устунликка эга бўлиб турибди. Бу эса жамоада ички муҳитни янада барқарор сақлаш муҳимлигини кўрсатади.

Маълумот учун, «кўк-анорранглилар» чемпионатдаги навбатдаги ўйинни 21 декабрь куни сафарда «Вилярреал»га қарши ўтказади. Ушбу беллашув Тошкент вақти билан соат 22:15 да старт олади. Мухлислар эса нафақат ўйин натижаси, балки жамоа атрофидаги ушбу вазият қандай ҳал этилишини ҳам диққат билан кузатиб боришмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Флик «Барселона»даги махфий маълумотларни сиздирган футболчини аниқлади