date

Кейн Левандовскининг рекордини янгилашни мақсад қилди


Германия чемпионатининг жорий мавсумида Гарри Кейн 18 та гол урди. Англияли ҳужумчи Бундеслигадагиең йирик ютуқлардан бири — Роберт Левандовски ўрнатган рекордни ортда қолдириш ниятида эканини билдирди.

Поляк футболчи 2020/2021 йилги мавсумда Бундеслигада 41 та гол билан тарихий натижа қайд этганди. Кейн Sky Germany нашрига берган интервьюсида бу кўрсаткичга етишиш эҳтимолини инкор этмади: "Левандовскининг рекорди?

Ўйлайманки, бу мумкин, айниқса мавсумни қандай бошлаганимни инобатга олсак. Олдинда ҳали узоқ йўл бор.

Яна тўрт-беш ой давомида шу даражани сақлаб қолишим керак. Футболдаги энг қийини — узоқ вақт барқарор бўлиб қолиш.

Бу рекорд жуда ажойиб, уни янгилаш ниҳоятда қийин бўлишини тушунаман. Лекин мен доим ўзимга шундай улкан мақсадлар қўйишни ёқтираман", — деди ҳужумчи.

14 турдан сўнг "Бавария" Бундеслигада 38 очко билан пешқадам бормоқда: жамоа 12 марта ғалаба қозонди ва 2 ўйинни дуранг билан якунлади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кейн Левандовскининг рекордини янгилашни мақсад қилди