
Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш жамоа Криштиану Роналду майдонда бўлмаган пайтда кучлироқ ўйнайдими, деган саволга муносабат билдирди. Фернандешнинг айтишича, бу мавзуда бемалол гапира олади ва одамлар нималар деб ўйлашини ҳам яхши билади.
«Кўпчилик Роналдусиз биз яхшироқ ўйнаймиз, футболчилар ўзини эркинроқ ҳис қилади, дейди. Агар шундай бўлаётган бўлса, бунинг бир қисми ўзимизнинг айбимиз.
Биз Криштиану бизни тўхтатиб турадиган омилга айланиб қолишига йўл қўймаслигимиз керак. У бизга жуда кўп нарса бера олади: у энг юқори савиядаги футболчи, ҳимоячилар эътиборини ўзига тортади ва шериклари учун бўш ҳудуд яратади.
Ҳар бир футболчи жамоага ниманидир қўшади ва ниманидир олиб қўяди. Криштиану ҳам биз каби жамоанинг бир бўлаги.
Биз мослашишни, бир-биримизнинг кучли томонларимизни тўлдиришни билишимиз керак — шунда терма жамоа бундан ютади», деди Фернандеш Canal 11 телеканалига. Португалия терма жамоаси ёзда жаҳон чемпионатида иштирок этади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.