date

Андреас Кристенсен келажаги борасида АПЛдан қизиқиш бор


Андреас Кристенсеннинг келажаги борасида ҳануз аниқ қарор йўқ. Даниялик ҳимоячининг “Барселона” билан амалдаги шартномаси мавсум якунига қадар тузилган.

FIFA қоидаларига кўра, икки ҳафтадан сўнг Кристенсен бошқа мамлакат клублари билан эркин музокара олиб бориши ва ҳатто дастлабки шартнома имзолаши ҳам мумкин. AS нашрининг ёзишича, “Барселона” Кристенсеннинг профессионаллигини юқори баҳолайди, бироқ унга янги шартнома таклиф қилишга шошилмаяпти.

Каталонияликлар фаоллик кўрсатмаётгани эса бошқа клублар учун имконият очмоқда. Хусусан, футболчи Англияга қайтиши эҳтимоли бор: “Ньюкасл” уни анчадан бери кузатиб келмоқда.

Манбага кўра, 29 ёшли Кристенсенни Саудия Арабистонининг молиявий имконияти юқори клублари ҳам ўз сафига қўшиб олишга уриниши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Андреас Кристенсен келажаги борасида АПЛдан қизиқиш бор