date

Буффон Сафоновнинг тарихий финал ўйинига баҳо берди


Италиялик афсонавий дарвозабон Жанлуижи Буффон ПСЖ посбони Матвей Сафоновнинг «Фламенго»га қарши Қитъалараро кубок финалидаги ёрқин ўйинига муносабат билдирди. Ҳал қилувчи учрашувда Сафонов пеналтилар сериясининг асосий қаҳрамонига айланди: у кетма-кет тўртта зарбани қайтарди ва Париж клубига ғалабани тақдим этди.

Унинг бу чиқиши футбол жамоатчилигида кенг муҳокама қилинди. Сафоновнинг ўйинини алоҳида эътироф этганлар орасида Буффон ҳам бор.

Sport24 келтирган иқтибосга кўра, собиқ Италия терма жамоаси дарвозабони Сафонов учун хурсандлигини билдириб, унинг истеъдоди юқорилигини таъкидлади: «Матвей учун жуда хурсандман. У истеъдодли дарвозабон, сўнгги йилларда эса ўзини кўрсатиш имкониятлари унчалик кўп бўлмади.

Ажойиб!». Жорий мавсумда Сафонов ПСЖ сафида тўртта учрашувда майдонга тушиб, учта гол ўтказиб юборди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Буффон Сафоновнинг тарихий финал ўйинига баҳо берди