Никлас Фюллькругнинг «Милан»га ўтиш шартлари маълум бўлди

Никлас Фюллькругнинг «Милан»га ўтиш шартлари маълум бўлди
Никлас Фюллькруг яқин орада «Вест Ҳем»ни тарк этиб, «Милан»га кўчиб ўтиши мумкин. La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, томонлар келишувнинг якуний тафсилотларини келишиб олиш арафасида.

Манбага кўра, битимнинг асосий кўриниши сотиб олиш ҳуқуқи билан ижара бўлади. Сотиб олиш суммаси 13–15 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Шу билан бирга, «Вест Ҳем» бу банд мажбурий харид шарти сифатида расмийлаштирилишини истамоқда. 32 ёшли ҳужумчи эса «Милан» футболчисига айланишга қизиқиш билдирмоқда.

Айни пайтда «Милан» Италия чемпионатида 15 турдан сўнг иккинчи ўринда бормоқда. Массимилиано Аллегри жамоаси пешқадам «Интер»дан атиги бир очко ортда қолмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар