
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Криштиану Роналдунинг клубдаги йиллик натижасига жуда яқин келди. Франциялик футболчи 2025 йил давомида рақиблар дарвозасига 58 та гол урди.
Бу кўрсаткич «Реал» тарихида иккинчи натижа ҳисобланади. Биринчи ўринда Криштиану Роналду турибди: у 2013 йилда 59 бор рақибларни ранжитган.
Португалиялик юлдузнинг рекордини янгилаш учун Мбаппега битта ўйин қолди. 20 декабрь куни «Реал» Ла Лига доирасида «Севилья» билан баҳс олиб боради.
2025/2026 йилги мавсумда Мбаппе 26 учрашувда майдонга тушиб, 29 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.