date

Трамп тақиқ рўйхатини кенгайтирди, Сенегал ва Кот-д’Ивуар ҳам киритилди


АҚШ президенти Дональд Трамп жамоатчиликни навбатдаги қарори билан яна ҳайратда қолдирди. Сешанба куни у АҚШга кириш тақиқланган мамлакатлар рўйхатини кенгайтирди.

Бу рўйхатда аввал ҳам Мали каби Ғарб сиёсий таъсири доирасидан чиққан айрим Африка давлатлари бор эди ва улар санкциялар билан юзлашган. Энди эса рўйхатга Сенегал ҳамда Кот-д’Ивуар ҳам қўшилди.

Гап миллий терма жамоалари Жаҳон чемпионатига йўлланма олган давлатлар ҳақида кетмоқда. Бу қарор ушбу мамлакатлардан бўлган мухлислар АҚШга бориб, терма жамоаларини стадионда қўллаб-қувватлай олмаслигини англатади.

Ҳозирча Трамп жорий этган чекловлар футболчиларга татбиқ этилмайди. Америка маъмурияти бу қарорни визаси муддати тугаганидан кейин ҳам мамлакатда ноқонуний қолиб кетадиган фуқаролар улуши юқорилиги билан изоҳлади.

Сенегал бўйича бу кўрсаткич 4 фоизни, Кот-д’Ивуар бўйича эса 8 фоизни ташкил этади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Трамп тақиқ рўйхатини кенгайтирди, Сенегал ва Кот-д’Ивуар ҳам киритилди