date

L’Equipe Сафоновни «ПСЖ» таркибида энг юқори баҳолади


Россиялик дарвозабон Матвей Сафонов «Фламенго»га қарши Қитъалараро кубок финалидан сўнг Франциянинг L’Equipe нашри томонидан «ПСЖ» таркибидаги энг юқори баҳога лойиқ кўрилди. Газета Сафоновнинг ўйинига 9 балл қўйди.

Бу Париж клуби футболчилари орасидаги энг яхши кўрсаткич бўлди. Ҳал қилувчи эпизод пенальтилар сериясида юз берди: Сафонов тўртта зарбани қайтарди ва жамоасининг совринни қўлга киритишида асосий рол ўйнади.

«ПСЖ»нинг қолган футболчилари эса анча паст баҳоланди. Жорий мавсумда Сафонов француз жамоаси сафида 4 учрашувда майдонга тушиб, уларда 3 та гол ўтказиб юборган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » L’Equipe Сафоновни «ПСЖ» таркибида энг юқори баҳолади