
“Милан”нинг собиқ ҳужумчиси Марко Симоне жамоанинг ҳозирги таркибида португалиялик вингер Рафаэл Леауни ўзининг севимли футболчиси деб атади. Унинг сўзларига кўра, Леау майдондаги портловчанлиги ва ўйин давомида бир зумда фаоллашиб, вазиятни ўзгартириб юбориш қобилияти билан ажралиб туради.
“Миланда Майк Меньян, Кристиан Пулишич ва Лука Модрич каби катта футболчилар бор. Аммо Леау ўйин ичида бирданига ишга тушиб, портлаб кетиш қобилияти учун алоҳида эътиборга лойиқ.
Менга айнан шу жиҳати жуда ёқади”, — дея Симоненинг сўзларини pianetamilan.it келтиради. Эслатиб ўтамиз, италиялик форвард Симоне 2006 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган.
Шундан кейин у мураббийлик қилган бўлса-да, асосан кенг танилмаган клубларда сезиларли муваффақиятларга эриша олмади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.