
Машҳур инсайдер Фабрицио Романо «Манчестер Юнайтед» сардори Бруну Фернандешнинг келажаги ҳақида фикр билдирди. Романо маълумотига кўра, «қизил иблислар» ярим ҳимоячиси Саудия Арабистони чемпионати вакиллари учун 2026 йил ёзига мўлжалланган асосий трансфер нишонларидан бири бўлиб қолмоқда.
Шунга қарамай, инсайдер январ ойида футболчининг жамоани тарк этиши эҳтимоли жуда пастлигини таъкидлади: бундай сценарий реал кўринмайди. Кутилишича, таклифлар мавсум якунидан кейин келади ва келишув тақдири асосан португалиялик футболчининг қарорига боғлиқ бўлади.
Transfermarkt портали экспертлари Бруну Фернандешнинг трансфер қийматини 40 миллион евроқа баҳоламоқда. 31 ёшли футболчининг «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.