
“Барселона” раҳбарияти ҳозирча Роберт Левандовски билан келаси мавсум ҳамкорликни давом эттириш масаласида якуний қарорга келмаган. Ҳужумчининг амалдаги шартномаси 2026 йил июн ойи охиригача мўлжалланган.
Sport нашри хабарига кўра, полялик футболчининг клубдаги келажак тақдири бир нечта омилга боғлиқ: жорий мавсумдаги ўйин даражаси ва уни Ферран Торрес билан таққослаш, келаси ёз трансфер бозорида юлдуз ҳужумчиларнинг мавжудлиги, шунингдек, мавсум якунидаги молиявий ҳолат. Бундан ташқари, Левандовски каби катта обрўга эга футболчининг кетиши жамоа кийиниш хонасидаги муҳитга қандай таъсир қилиши ҳам инобатга олинади.
Маълумотларга кўра, Роберт Левандовски MLSдаги “Чикаго Файр” клуби билан музокараларни бошлаган, бироқ ҳозирча якуний қарорини қабул қилмаган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.