Роберто Фирмино Уго Экитикени ўзига ўхшатди


“Ливерпул”нинг собиқ ҳужумчиси Роберто Фирмино, ҳозирда Қатар чемпионатида “Ал-Садд” сафида тўп сураётган футболчи Уго Экитике ҳақида фикр билдирди. Ёзда “қизиллар” франциялик ҳужумчини Франкфуртнинг “Айнтрахт” клубидан 95 миллион еврога сотиб олди.
“Экитике менга жуда ёқади, у тўп билан ажойиб ишлайди. У қайсидир жиҳатлари билан “Ливерпул”га энди келган давримдаги ўзимни эслатади”, деди 34 ёшли бразилиялик футболчи TNT Sports билан суҳбатда.
Фирмино 2015–2023 йилларда мерсисайдликлар шарафини ҳимоя қилган. Арне Слот бошқарувидаги жамоа сафида Экитике барча мусобақаларда 23 ўйинда 10 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…