date

Роналд Араухо «Барселона»га қайтиш учун якка тартибда шуғулланмоқда


«Барселона»нинг марказий ҳимоячиси Роналд Араухо сафга қайтиш учун тайёргарликни давом эттирмоқда. Уругвайлик футболчи Чемпионлар лигасида «Челси»га қарши ўйиндан (0:3) бери майдонга тушмаяпти.

Ўша баҳсда у биринчи бўлимдаёқ қизил карточка олиб майдонни тарк этгандӣ. Mundo Deportivo хабарига кўра, Араухо ҳозирда ватанида жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий назорати остида якка тартибда шуғулланмоқда.

Қайд этилишича, мутахассис марказий ҳимоячига берилаётган юклама масалаларида «Барселона» вакиллари билан мунтазам маслаҳатлашиб туради. Эслатиб ўтамиз, Араухо Лондондаги ўйинда олинган қизил карточкадан кейин кучайган психологик муаммолар сабабли каталонияликлар лагеринни вақтинча тарк этган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналд Араухо «Барселона»га қайтиш учун якка тартибда шуғулланмоқда