date

Грэм Сунесс «Манчестер Юнайтед» трансфер сиёсатини кескин танқид қилди


Англиянинг бир қатор клубларида бош мураббий бўлиб ишлаган Грэм Сунесс «Манчестер Юнайтед»нинг трансфер сиёситини танқид қилди. Сунесснинг фикрича, клуб Мануэл Угарте учун катта маблағ сарфлаган, Каземирога эса жуда юқори маош берган.

Мутахассис «Манчестер Юнайтед»нинг энг яхши футболчисини сотиб юборганини таъкидлади: «Улар энг яхшисини — Скотт МакТоминayни сотди. У бу иккисидан ҳам кучлироқ эди.

«Наполи»га ўтганидан кейин эса янада ўсди», — дея Сунесснинг сўзларини The Daily Mail келтиради. МакТоминay 2024 йил ёзида «қизил иблислар» сафини тарк этиб, «Наполи»га ўтган.

Шундан буён шотландиялик ярим ҳимоячи Италия клуби сафида 57 учрашувда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 9 та голли узатма берди. АПЛнинг 16-туридан сўнг «Манчестер Юнайтед» турнир жадвалида 26 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Грэм Сунесс «Манчестер Юнайтед» трансфер сиёсатини кескин танқид қилди