date

Мбаппе Роналду, Месси ва Левандовски ютуғини такрорлади


Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Испания кубоги 1/16 финалида «Талавера»га қарши баҳсда дубл қайд этди. Учрашув «Реал»нинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

41-дақиқада франциялик футболчи пенальтини аниқ ижро этди, 88-дақиқада эса ўйиндан гол урди. Madrid Xtra хабарига кўра, Мбаппенинг жорий календар йилидаги голлари сони 63 тага етди.

У 21-аср бошидан бери бир йил ичида шу кўрсаткичга эришган тўртинчи футболчига айланди. Аввал бу маррани фақат Криштиану Роналду, Лионел Месси ва Роберт Левандовски забт этган.

Килиан Мбаппе бу мавсум барча мусобақаларда 23 ўйинда 28 гол урди. «Реал» юлдузи 20-декабрь куни 27 ёшга тўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мбаппе Роналду, Месси ва Левандовски ютуғини такрорлади